Франция президенти Эммануэл Макроннинг рафиқаси Брижит Макрон "ПСЖ" ва Франция терма жамоаси ҳужумчиси Килиан Мбаппенинг 2024 йилги Олимпиада ўйинларида иштирок этиши мумкинлиги ҳақидаги саволга жавоб берар экан, футболчига шунчаки миннатдорчилик билдирди.
“У бизга берган ҳамма нарса учун, ҳали ҳам бериши мумкин бўлган ҳамма нарса учун раҳмат. Шундай экан, сизга катта раҳмат. У ажойиб чемпион ва у биз билан бирга эканлигидан жуда фахрланамиз. Олимпия ўйинларидаги иштироки ҳақидаги миш-мишлар? Билмадим", — деб Брижит Макрон сўзларини келтирган AS.
Қайд этилишича, унинг сўзлари кўпчилик томонидан футболчи билан хайрлашув сифатида қабул қилинган.