"Ливерпул"нинг ўнг қанот ҳимоячиси ва вице-сардори Трент Александер-Арнольд профессионал футболчилик фаолиятини якунлаганидан кейин футболда қолиш ҳақида ўйлаётганини тан олди.
“Футболда қолган бўлардим. Кўп ўйинларни томоша қиламан, менга ёқади. Ҳозирча ҳар бир ҳаракатимни таҳлил қилиш даражасига етганим йўқ, лекин яхши футболни қадрлайман. Ҳозир эътиборим Юрген Клоппни муваффақиятли кўришимизни таъминлашга қаратилган", - дейди Александр-Арнольд.
Александр-Арнольд мерсисайдликлар клуби академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. Футболчи 2016 йилдан бери "қизиллар"нинг асосий жамоасида ўйнаб келмоқда.