Кириш Регистрация
06/04 00:00 Алавес 2-2 Осасуна
06/04 15:30 Удинезе 0-0 Комо
06/04 18:00 Лечче 0-3 Аталанта
06/04 21:00 Ювентус 2-0 Женоа
06/04 23:45 Наполи 1-0 Милан
07/04 00:00 Жирона 1-0 Вильярреал
07/04 17:00 Локомотив 1-1 Хоразм
07/04 18:00 Машъал 0-0 Бунёдкор
07/04 19:15 Андижон 0-0 Навбаҳор
07/04 23:59 Реал Мадрид - Бавария
07/04 23:59 Спортинг - Арсенал
08/04 18:00 Қўқон-1912 - Насаф
08/04 19:00 ОКМК - Сурхон
08/04 20:15 Динамо - Сўғдиёна
08/04 23:59 Барселона - Атлетико
08/04 23:59 ПСЖ - Ливерпуль

Марат Бикмаев: «Барчамиз ЖЧга боришни орзу қиляпмиз»

Баҳо:
+ | -

Қозоғистон Премьер-лигасида дастлабки тур ўйинлари бўлиб ўтди. Шарафини 3 нафар футболчимиз ҳимоя қиладиган "Актобе" жамоаси сафарда "Восток" устидан минимал ҳисобда ғалаба қозонди. Актобеликлар ярим ҳимоячиси Марат Бикмаев чемпионати бошланиши юзасидан Sports.kz сайтига интервью берди.

— Марат, "Актобое"нинг чемпионатдаги стартини қандай баҳолайсиз?
— Чемпионатни яхши бошладик. Яхши натижага эришиб, ғалаба қозондик. Бу мавсумдаги илк расмий ўйин эди. Насиб қилса, бундан кейин мана шундай бўлишини истардим.

— Усть-Каменогорск шаҳрида стадион чими ҳақида нима дея оласиз?
— Майдон сифати яхши эмас. Кўп жамоаларга бундай майдонда ўйнаш қийин бўлади. Шунингдек, "Восток" ҳам оддий рақиб эмас. Лекин ҳар иккала жамоа бундай майдонда бир хил шароитда бўлади.

— Маълумки, Владимир Муханов ҳар доим ҳужумкор ўйин ўйин тарафдори бўлган. Ҳозирги мураббий асосий эътиборни қайси жиҳатга қаратмоқда?
— Бош мураббий асосий эътиборни ҳимояда тартибли ўйинга қаратмоқда. Ана шундан кейин гол уришга ҳаракат қиламиз.

— "Восток" билан ўйиндаги ягона голни ҳимоячи Юрий Логвиненко урди. Жамоа ҳужумчиларида муаммо борми?
— Мен Логвиненкони ҳимоячи демаган бўлардим. У ҳозир таянч зонасида ўйнамоқда ва ҳужумларга қўшилиб турибди. Ҳужумда муаммо борми? Бу бор-йўғи биринчи тур ўйини. Аввал 10та ўйин ўтказайлик, шундан сўнг ҳужум борасида фикр билдириш мумкин.

— Ушбу мавсумда "Актобе"нинг сардорлик боғини Петр Бадло тақмоқда. Сардорни жамоанинг ўзи танладими?
— Ҳа, бу жамоанинг қарори. Петя кўп йилдан бери "Актобе"да ўйнамоқда ва клуб учун кўп меҳнат қилган. У сардорлик боғичини қўлга киритишга ҳақли эди.

— Мавсумлар оралиғида жамоага келиб қўшилган янги футболчиларнинг даражасига қандай баҳо берасиз? "Актобе" ўтган мавсумга нисбатан кучайдими?
— "Актобе" ўтган мавсумга нисбатан кучайган деб айта оламан. Жамоамизга янги қўшилган йигитларнинг барчаси маҳоратли ва кучли футболчилар ҳисобланишади. Албатта, клубни Самат Смаков тарк этгани афсусланарли ҳолат, лекин янги келганлар жамоани кучайтиришди ва ҳозирги таркибимиз ўтган йилгига нисбатан кучлироқ.

— Ўтган йили "Актобе" бронза медали совриндори бўлди. Ушбу мавсумда клуб олтин медалларни қўлга кирита оладимИ?
— Ҳа, бунга "Актобе"нинг кучи етади, деб ўйлайман. Энг асосийси, ҳар бир ўйинда фақат ғалабани кўзлаба ҳаракат қилиш лозим.

— "Актобе" ёзда Европа лигасида иштирок этади. Вилоят ҳокими ушбу мусобақада иштирок этиш вазифасини қўйди. Еврокубоклардаги қандай натижа муваффақиятли ҳисобланади.
— Бунинг учун гуруҳ босқичига чиқишимиз лозим.

— Сиз Ўзбекистон терма жамоасининг навбатдаги йиғинига жалб қилиндингиз. Олдинда турган Осиё кубоги ва Жаҳон чемпионати саралаш ўйинлари ҳақида нима дея оласиз?
— Осиё кубоги саралаш босқичида ҳозирча битта ўйин ўтказдик ва ҳозирча ушбу мусобақа ҳақида бирор фикр билдиришга эрта. ЖЧ-2014 саралаш босқичига тўхталадиган бўлсам, Бразилияга бориш учун яхши имкониятга эгамиз. Ўз уйимизда 2та ўйин ўтказамиз ва уларда ғалаба қозонсак, ЖЧга борамиз. Терма жамоанинг барча футболчилари буни орзу қилмоқда. Ўз мақсадимизга эришамиз ва Мундиалга борамиз, насиб қилса.

— "Актобе" иккинчи турда "Шахтёр"ни ўз майдонида қабул қилади. Амалдаги чемпион 1-турда йирик ҳисобда мағубиятга учради ва Актобега фақат ғалаба умидида ташриф буюради. Ушбу ўйинда жамоангиз 3 очкони қўлга кирита оладими?
— Чемпионат энди бошланди ва бизнинг асосий майдонимиз ҳали мавсумга тайёр эмас. Шунинг учун сунъий қопламали майдонда ўйнашимизга тўғри келади. Ўз ўйинимизни, характеримизни, жанговар хусусиятимизни кўрсата олсак, бу ўйинда 3 очкони қўлга киритамиз, деб ўйлайман.

Манба: www.sports.kz
Киритилди: 10:50, 14.03.2013.
Ўқилди: 5228 марта.
Фикрлар: 9 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Zo'r TV телеканали 7-апрель куни Чемпионлар лигасининг қайси ўйинини жонли трансляция қилиши маълум бўлди [7438]

«Ҳеч қачон таслим бўлма». «Манчестер Сити» Ҳусановнинг Салоҳга қарши ўйинини эътироф этди (видео) [5226]

Фаолияти давомида фақат бир клубда ўйнаган энг яхши футболчилар рейтинги эълон қилинди [3218]

Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби ЕЧЛ ғолибини ўз сафига қўшиб олмоқчи [2918]

«Астана» бош мураббийи ўзбекистонлик янги футболчи трансферига изоҳ берди [2889]

Симеоне Фликка: "Бу ерга қайтиб келишингни ўйла" (+Видео) [2186]

“Реал” Родри учун қанча тўламоқчи эканлиги маълум бўлди — ТЕАМtalk [2150]

«Реал» - «Бавария» учрашувида жамоаларининг имкониятлари таҳлил қилинди [1456]

Клублар ўзи тарбияланган футболчилари сотувидан қанча даромад топгани аниқ бўлди — CIES [1336]

Эрон спорт вазири: «Бундай шароитда Эроннинг АҚШда ўтадиган ўйинларда иштирок этиш эҳтимоли жуда паст» [1193]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик