Англия премьер-лигасининг 31-тури доирасида "Ньюкасл" ҳамда "Эвертон" жамоалари ўзаро дуранг ўйнашди (1:1).
"Ирисчилар" сафидаги голга Доминик Калверт Льюин муаллифлик қилди. Мураббий Шон Дайч англиялик футболчи ҳақида фикр билдирди.
"Калверт Льюин ўзи ҳақида барча миш-мишларни йўқ қиладиган ва ғийбатлар оқимини ўзгартирадиган катализатордир.
Ҳужумчилар шунчаки гол уришни исташади. Доминикдек ҳужумчилар кам. У ҳали бизга кўп ёрдам беради", – деди Дайч.