"Ливерпуль" бош мураббийи Юрген Клопп АПЛнинг 31-тури доирасида "Шеффилд Юнайтед"га қарши кечган ғалабали ўйиндаги (3:1) жамоасининг ҳаракатлари ҳақида фикр билдирди.
“Биз жуда кўп ҳаракат қилишимизга тўғри келди, лекин бу яхши. Бизда яхши кайфият бор эди, лекин кўп дақиқаларда ўзимизнинг энг яхши футболимизни намойиш эта олмадик.
Тезкор паслар ўйиннинг боришини қандай ўзгартиришини кўрдик, 60 дақиқадан сўнг Мак Аллистернинг голи ўйинни бутунлай ўзгартирди, учинчи гол ҳам ажойиб бўлди. Дарвин Нуньес биринчи голни ўз меҳнати эвазига киритди. Бу қийин бўлди, лекин биз яхшироқ ўйнашимиз мумкин эди ва ғалаба қозониш учун буни қилдик”, - деди Клопп.