Каталониянинг “Барселона” клуби вингери Ламин Ямал раҳбарият уни номи ошкор этилмаган клубга 200 миллион еврога сотишдан бош тортганига муносабат билдирди.
"Лапорта мени 200 миллион еврога сотмаганми? Мен бундан жуда хурсандман. Президентимиз меҳнатимни юқори баҳолайди. Агар клуб афсонасига айлана олсам, жуда хурсанд бўламан", - дейди Ямал.
“Ямал” аввалроқ Франциянинг “ПСЖ” ва Англиянинг “Манчестер Сити” каби жамоалари билан боғланган. 16 ёшли вундеркинд Испания чемпионатининг ушбу мавсумида тўртта гол урди ва учта голли узатмани амалга оширди.