Кириш Регистрация
02/05 00:00 Боруссия Д 1-0 ПСЖ
02/05 20:30 Ироқ 2-1 Индонезия
02/05 23:30 Челси 2-0 Тоттенхэм
03/05 20:30 Япония 0-0 Ўзбекистон
03/05 22:00 Тулуза - Монпелье
03/05 23:45 Торино - Болонья
04/05 00:00 Лутон - Эвертон
04/05 00:00 Ланс - Лорьян
04/05 00:00 Хетафе - Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал - Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад - Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр - Страсбур
04/05 19:00 Бёрнли - Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед - Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд - Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид - Кадис
04/05 20:00 Монако - Клермон
04/05 21:00 Монца - Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити - Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона - Барселона
04/05 22:00 Метц - Ренн
04/05 23:45 Сассуоло - Интер
05/05 00:00 Брест - Нант
05/05 00:00 Мальорка - Атлетико

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг БАА ва Ливанга қарши таркиби маълум бўлди

Баҳо:
+1 | -

Ўзбекистон миллий терма жамоаси март ойининг сўнгги ҳафтасида ўтказадиган икки учрашувида иштирок этиши мумкин бўлган футболчилар рўйхати маълум бўлиб улгурди. Бу ҳақда ЎФФ матбуот хизмати хабар тарқатди.

Манбанинг маълум қилишича, Миржалол Қосимов БАА ва Ливан терма жамоаларига қарши ўйинларга жами 23 нафар футболчини жалб этган. Улардан 10 нафар Осиё ва Европа клубларида тўп сураётган легионер футболчилардир. Терма жамоага жалб этилган футболчилар орасида янги футболчи сифатида биргина Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси ва Тошкентнинг «Пахтакор» клуби ҳимоячиси Владимир Козакни кўрсатиш мумкин. Айнан у терма жамоанинг ушбу таркибидаги энг ёш футболчи бўлиб турибди.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Осиё Кубоги-2015 саралаши ва ЖЧ-2014 саралаш 4-босқичидаги навбатдаги ўйинларга тайёргарликни 18 март куни бошлайди.

Миржалол Қосимов қўл остидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси 22 март куни, Осиё Кубоги-2015 саралаш «Е» гуруҳи 2-тур учрашувлари доирасида БАА терма жамоаси меҳмони бўлади. Орадан тўрт куни ўтиб, 26 март куни эса Тошкентда ЖЧ-2014 саралаш 4-босқич «А» гуруҳи 7-тур учрашувлари доирасида Ливан терма жамоасини қабул қилади.

Тайёргарликни 18 март куни бошлайдиган терма жамоа аъзолари 20 март куни БААга жўнаб кетишади, маҳаллий терма жамоага қарши ўйинни ўтказиб, 23 март куни Тошкентга қайтишади ва Ливан терма жамоасига қарши ўйинга тайёргарликни пойтахтда давом эттиришади.

18-26 март кунлари Ўзбекистон миллий терма жамоаси ихтиёрида бўладиган футболчилар рўйхати билан қуйида танишишингиз мумкин:

Дарвозабонлар: Игнатий Нестеров («Бунёдкор»), Муроджон Зуҳуров («Бунёдкор»), Сардор Қобулжонов («Бухоро»).

Ҳимоячилар: Виталий Денисов («Локомотив», Россия), Акмал Шораҳмедов («Бунёдкор»), Артём Филипосян («Бунёдкор»), Шоҳруҳ Гадоев («Насаф»), Ислом Иномов («Локомотив»), Анзур Исмоилов («Чангчун Ятаи», Хитой), Шавкат Муллажонов («Лиаонинг», Хитой), Владимир Козак («Пахтакор»).

Ярим ҳимоячилар: Олег Зотеев («Бунёдкор»), Фозил Мусаев («Бунёдкор»), Санжар Турсунов («Локомотив»), Темур Кападзе («Актобе», Қозоғистон), Жасур Ҳасанов («Бунёдкор»), Жасур Ҳасанов («Локомотив»), Одил Аҳмедов («Анжи», Россия), Азиз Ҳайдаров («Аш-Шабоб», БАА), Сервер Жепаров («Сёнгнам», Жанубий Корея).

Ҳужумчилар: Марат Бикмаев («Актобе», Қозоғистон), Улуғбек Бақоев («Иртиш», Қозоғистон), Александр Гейнрих («Актобе», Қозоғистон).

Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 15:29, 14.03.2013.
Ўқилди: 17942 марта.
Фикрлар: 88 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.