"Ливерпуль" ҳимоячиси Виржил ван Дейк фаолиятидаги энг қийин рақиблар ҳақидаги саволга жавоб берди.
talkSPORT нашрига берган интервьюсида мерсисайдлик сардорнинг айтишича, у учун энг қийини Оливье Жиру, Лионель Месси, Эрлинг Холанд ва Серхио Агуерога қарши ўйнаш бўлган.
"Холанд жуда қийин рақиб, у кучли замонавий ҳужумчи, унга бўш жой бериб бўлмайди", - деди Ван Дейк.