Кириш Регистрация
13/08 19:00 Сурхон 1-3 Сўғдиёна
13/08 19:00 Андижон 0-3 Нефтчи
13/08 20:30 Бухоро 2-0 ОКМК
14/08 19:00 Навбаҳор - Бунёдкор
14/08 20:00 Динамо - Хоразм
14/08 20:30 Қизилқум - Машъал
15/08 19:00 Қўқон-1912 - Локомотив
15/08 19:00 Насаф - Пахтакор

«Барселона» Ҳамза масаласини ҳал қилиши керак

Баҳо:
+ | -

«Барселона»нинг 18 ёшли мисрлик ҳужумчиси Ҳамза Абделькаримнинг келажаги ҳозирча ноаниқлигича қолмоқда. Бу ҳақда Goal портали хабар берди.

«Барселона Атлетик» бош мураббийи Жулиано Беллетти марказий ҳужумчи позициясида аллақачон уч нафар футболчини синаб кўрган. Абдулкарим эса ҳозирча асосий жамоа билан машғулотларни давом эттирмоқда.

Дастлаб мисрлик футболчи «Барселона»нинг иккинчи жамоасини кучайтириш мақсадида олиб келинган эди. Бироқ унинг Жаҳон чемпионатидаги ёрқин иштироки футболчига асосий жамоанинг мавсумолди тайёргарлик режаларига кириш имконини берди.

Энди «Барселона» раҳбарияти Абделкаримни асосий жамоада қолдириш ёки уни Испаниянинг қуйи дивизионларида иштирок этувчи «Барселона Атлетик» таркибида ўйнатиш бўйича якуний қарор қабул қилиши керак.

Абделькарим 2026 йил қишида Мисрнинг «Ал-Аҳли» клубидан «Барселона»га ижара асосида, кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқи билан ўтган эди. Ёзда каталонияликлар ушбу опциядан фойдаланиб, футболчининг трансферини тўлиқ расмийлаштирди.

Киритилди: 01:21, 14.08.2026.
Ўқилди: 1844 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик