Кириш Регистрация

Кутилмаган бурилиш: Родри «Манчестер Сити»да қолишга тайёрлигини билдирди

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Сити» ярим ҳимоячиси Родрининг келажаги ҳали ҳам ноаниқлигича қолмоқда. Испаниянинг Sport нашри Sky News маълумотларига таяниб хабар беришича, футболчи «Барселона»га ўтиш учун ўз клубига босим ўтказмоқчи эмас.

Манбага кўра, Родри «Манчестер Сити» раҳбариятига, агар «Барселона» унинг трансфери учун талаб қилинаётган маблағни тўламаса, жамоада қолишга тайёр эканини билдирган.

Бундай ҳолатда испаниялик ярим ҳимоячи амалдаги шартномасининг сўнгги йилини «Манчестер Сити» сафида ўтказишга рози. Родри трансфер масаласида «шаҳарликлар» билан зиддиятга бориш ниятида эмас.

Родри «Манчестер Сити» сафида етти мавсумдан буён тўп суриб келмоқда. Шу вақт ичида у барча мусобақалар доирасида 298 та учрашувда майдонга тушиб, 28 та гол урган ва 32 та голли узатмани амалга оширган.

Киритилди: 00:34, 14.08.2026.
Ўқилди: 4348 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [7204]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3510]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [3311]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [3065]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [2278]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2203]

"Реал" собиқ футболчиси Моуриньонинг кетишини истамоқда [2133]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [2121]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [2036]

«Реал»нинг икки янги футболчиси ва «Барселона» тарбияланувчиси — Ла Лиганинг энг кўп қимматлашган бешлигида [2026]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик