Кириш Регистрация
11/06 23:59 Мексика - ЖАР
12/06 07:00 Жанубий Корея - Чехия
12/06 23:59 Канада - Босния-Герцеговина

Гвардиола Фоденни АПЛнинг жорий мавсумида энг яхши ўйинчи бўлишга даъвогар сифатида кўрмоқда

Баҳо:
+ | -

"Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола "шаҳарликлар"нинг ҳужумкор футболчиси Филипп Фоденнинг Англия чемпионатининг жорий мавсумида кўрсатган юқори ўйинини қайд этди.

"Ўйлашимча, Фоден Премьер-лиганинг энг яхши футболчиси совринига жиддий даъвогар бўлиши мумкин.

Кўпчилик, кўплаб футболчилар мавсумни яхши ўтказмоқда. Лекин ўйлайманки, у албатта даъвогарга айлана олади – кўп сонли самарали ҳаракатлари, изчиллиги ва ўйинининг савияси туфайли”, — дея Гвардиола сўзларини келтиради журналист Фабрицио Романо.

Эслатиб ўтамиз, жорий мавсумда Фоден барча турнирларда 44 та ўйинда қатнашиб, 21 та гол ва 10 та голли узатмани амалга оширган.

Киритилди: 06:29, 06.04.2024.
Ўқилди: 555 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик