"Наполи" вингери Хвича Кварацхелия жорий мавсум охирида неаполликлар клуби билан шартномани узайтиради. Бу ҳақда Corriere dello Sport хабар бермоқда.
Манбага кўра, грузиялик футболчининг янги шартномаси унинг маошини оширишни назарда тутади.
Таъкидланишича, "Наполи" раҳбарияти Кварацхелиянинг жамоа ўйинига қўшган ҳиссасини юқори баҳолайди.
Бироқ манба футболчининг янги шартномаси қанча муддатга тузилганига аниқлик киритмаган.