Кириш Регистрация
26/07 20:00 Бунёдкор 0-1 Пахтакор
27/07 20:00 Андижон - Бухоро
27/07 20:00 Локомотив - Сўғдиёна
28/07 20:00 Насаф - Қизилқум
28/07 20:00 Хоразм - Сурхон
28/07 20:00 Нефтчи - Навбаҳор

“Бунёдкор” – “Поханг Стилерз” 9:7

Баҳо:
+ | -

Ўтган кунги учрашувни ҳам қўшиб ҳисоблаганда “Бунёдкор” ва “Поханг Стилерз” жамоалари ўзаро ҳисобда бешинчи бор тўқнаш келишди.

Жамоаларнинг дастлабки учрашуви 2009 йилги турнирнинг чорак финалига тўғри келади. Ўшанда дастлабки учрашув Тошкентда “Жар” стадионида бўлиб ўтиб, унда “қалдирғочлар” 3:1 ҳисобида ғалаба қозонишганди. Жавоб учрашувида эса корейслар қўшимча таймларда 4:1 ҳисобида устун келишиб, мусобақадаги иштирокларини давом эттиришганди.

Ўзаро ҳисобдаги учинчи ва тўртинчи баҳс 2012 йилги мусобақанинг гуруҳ босқичи доирасида бўлиб ўтган. Бу сафарги биринчи ўйин Жанубий Кореяда бўлиб ўтиб, Лутфулла Тўраев ва Камолиддин Мурзоев томонидан киритилган голлар эвазига “Бунёдкор” меҳмонда ғалабани нишонлаган. Тошкентда ўтган жавоб баҳсида эса Анвар Ғофуров томонидан киритилган ягона гол “қалдирғочлар”га уч очко тақдим этган.

Кечаги баҳс эса ўзаро ҳисобдаги бешинчи тўқнашув сифатида тарихда қолди. Кўриб турганингиздек, “Бунёдкор” ва “Поханг Стилерз” жамоалари ўртасида қарама-қаршиликларда биринчи бор дуранг натижа қайд этилди.

Ўзаро ўйинлардаги устунлик “қалдирғочлар” томонида. Ўтказилган бешта ўйиннинг учтасида “Бунёдкор” ғолиб чиққан бўлса, битта ўйин “Поханг Стилерз” фойдасига ҳал бўлган. Ва мана ўзаро ўйинларнинг бешинчисида илк дуранг қайд этилди.

Манба: www.fcbunyodkor.com
Киритилди: 08:35, 15.03.2013.
Ўқилди: 5719 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» Винисиус фақат битта клубга ўтиши мумкин деб ҳисобламоқда [6167]

«Реал» Родрининг келиши ортидан асосий ярим ҳимоячисини сотиши мумкин [2882]

«Реал» юлдузи «МЮ»га ўтишга қарши эмас, лекин трансфер суммаси жуда юқори [2748]

«ПСЖ» «Реал»нинг ҳаракатларидан қаттиқ ғазабда: Парижликлар жавоб қайтармоқчи [2373]

"Барселона"нинг янги мавсум учун тахминий таркиби (фото) [2347]

UFC: Рамазон Темиров 100 минг доллар бонусга эга бўлди [2121]

Инсайдер Сатпаевнинг «Челси» учун аҳамиятини тушунтирди ва уни Ҳусанов билан таққослади [1813]

Рэшфорднинг суратга тушиши унинг келажаги ҳақида янги миш-мишларни келтириб чиқарди [1812]

ЖЧ-2026 финалидаги мағлубиятдан сўнг Аргентинада Скалонининг хонадони полиция томонидан қўриқланмоқда (+Видео) [1728]

Пирлонинг Италия терма жамоаси мураббийлигига тайинланиши Манчинининг ғазабини келтирди [1653]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик