"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Кобби Майну "Ливерпул"га (2:2) қарши ўйиндан сўнг фикр билдирди.
"Биз қийин биринчи бўлимдан кейин ўйинга қайтиш учун кўп ҳаракат қилдик. Уч очко олишни хоҳладик, чунки бу муҳим ўйин эди ва мавсум тез орада якунланади. Уч очкони қўлга кирита олмаганимизни тушуниш қийин. Биз хатоларни бартараф этиш устида ишлашимиз керак.
Танаффус пайтида Тен Хаг ўйинга қайтинглар деди. Олдинда ҳали кўп муҳим ўйинлар бор, биз бор кучимизни синаб кўришимиз ва бирдам бўлишимиз керак”, деди Майну.