Александр Гейнрих Қозоғистон чемпионатининг 2-турида амалдаги чемпион — "Шахтёр" дарвозасига 2та гол уришга муваффақ бўлди. Ушбу голллар "Актобе"га муҳим ғалабаларни тақдим этди. "Актобе" матбуот хизмати ўзбекистонлик ҳужумчини ўйиннинг энг яхши футболчиси деб топди.
"Актобе" сафида энг яхши ўйинчи — Александр Гейнрих. Вазиятлар бўйича ўйин тенг бўлди. Лекин Александрнинг индивидуал маҳорати бизга ғалаба қозониш имконини берди. Унинг ҳар иккала гол жуда чиройли чиқди. Ўйиннинг 37-дақиқасида Саша жарима майдони ташқарисида тўпни қабул қилиб олганча бироз олдинги интилди ва кучли зарба билан олис "тўққизлик"ни нишонга олди. Гейнрих ўзининг иккинчи, жамоасининг учинчи голини жарима зарбасидан киритди. У тепган тўп дарвоза тўсини остидан тўрга бориб тушди. Дарвоқе, "Актобе"нинг пенальтидан киритилган иккинчи голида ҳам Александр иштирок этди. Айнан Гейнрих ва Хайруллин иштирокидаги "девор" натижасида ҳимоячилар жарима майдончаси ичида ўйин қоидасини бузишди.
"Актобе" клуби сайти ҳар иккала жамоа сафида 3 нафардан энг яхши футболчиларни аниқлаш билан бирга, 3 нафардан энг ёмон ўйин ўтказган футболчиларни ҳам аниқлади. Унга кўра, энг "ёмонлар" орасида 3-ўринни Темур Кападзе эгаллаган. Бунга сабаб сифатида актобеликларнинг учрашув давомида майдон марказини бой беришгани таъкидланган.