Карло Анчелотти "Манчестер Сити" билан ўйиндан олдинги фикрлари билан ўртоқлашди.
Эртага Мадриднинг "Реал" клуби Чемпионлар лигаси 1/4 финали дастлабки ўйинида "Манчестер Сити"ни қабул қилади.
"Энг яхши тарафимизни кўрсатиш муҳим, руҳий жиҳат ҳам муҳим. Майдонда жасорат ва характер кўрсатишимиз керак. Учрашувга тайёргарлик кўриш учун вақтимиз бор эди, ишончим комилки, биз бор кучимизни кўрсатамиз.
Бу қизиқарли ўйин бўлади. Иккала жамоа ҳам жуда юқори сифатга эга, уларнинг ҳар бири ўзига хос хусусиятларга эга, шунинг учун ўйин тактик жиҳатдан жуда чиройли бўлади.
Биз рақибларимиздан маълум жиҳатларда устун эканлигимизга ишонамиз, улар эса биздан бошқа жиҳатларда устунроқ. 180 дақиқадан сўнг ким кейинги босқичга чиқиши аниқ бўлгач, устунлик кўринади."
Ўтган мавсумда "Манчестер Сити"дан учралган мағлубият ҳақида:
"Бизда жасорат ва индивидуал фазилатлар етишмаганди. Бундай учрашувларда бу жуда муҳим, аммо жавоб ўйинида бизда бундай бўлмади.
Тўп билан ўйнаш услубимиз ўзгарди - бизда аввал Бензема бор эди, ҳозир у йўқ. Биз ҳужумда ҳаракатчанроқ бўлиш орқали унинг йўқлиги билан курашдик. Бу ҳам муҳим роль ўйнайди."
Учрашув учун таркиб ҳақида:
"Футболчиларга ҳеч нарса демадим - эртага ҳаммаси ҳал бўлади. Менимча, ҳеч қандай ғайриоддий нарса бўлмайди. Ҳеч нарсани ўтказиб юбормайсиз, аниқ", - деди “Реал” бош мураббийи.