"Арсенал"нинг бразилиялик ҳужумчиси Габриэль Жезус футбол ўйнаётганда доимо жисмоний оғриқни ҳис қилишини айтди. Эслатиб ўтамиз, ҳужумчи яқинда тиззасидан олган жароҳатидан фориғ бўлганди, у жароҳат сабаб "канонирлар" сафида бешта учрашувни ўтказиб юборганди.
“Баъзида мен тиззамда оғриқ ҳис қиламан. Охирги марта қачон оғриқсиз футбол ўйнаганимни эслолмайман. Мен руҳимни кучли сақлашга ҳаракат қиламан.
Ёзда пайдо бўлиши мумкин бўлган рақобатчилар? Улар буни хоҳлаш ёки хоҳламасликларини аллақачон билишади. Менинг вазифам қаттиқ машқ қилиш ва керакли нарсаларни яхшилашдир. Лекин ҳар доим шундай хабарлар бўлади", - дея Жезуснинг сўзларини келтиради BBC.
Жорий мавсумда Жезус клуб учун барча мусобақаларда 28 та ўйинда майдонга тушиб, 8 та гол ва 5 та голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt интернет порталига кўра футболчининг тахминий нархи 70 миллион еврони ташкил қилади.