Кириш Регистрация
29/06 22:00 Бразилия 2-1 Япония
30/06 01:30 Германия 1-1 Парагвай
30/06 06:00 Нидерландия 1-1 Марокаш
30/06 22:00 Кот-д'Ивуар - Норвегия
01/07 02:00 Франция - Швеция
01/07 06:00 Мексика - Эквадор
01/07 21:00 Англия - Конго ДР

Криштиану Роналду қизил карточка сабаб 2 ўйинга четлатилиши мумкин

Баҳо:
+ | -

Криштиану Роналду четлатилгани ортидан камида 2 ўйинга дисквалификация қилиниши мумкин.

8 апрель санасида, Саудия Арабистони Суперкубоги доирасидаги “Ал-Ҳилол” — “Ан-Насср” (2:1) учрашувида Роналду қизил карточка олди.

Ҳодиса “Ал-Ҳилол” футболчиси Али Ал-Булайҳининг тўпни майдондан чиқариб юбориш жараёнида содир бўлди. Футболчи майдондан чиқиб кетган тўпни дарҳол эгаллаб олишга уринди, бироқ Роналду ўз вақтида етиб келди ва тўпни унинг қўлидан чиқариб олиб қўйди.

Натижада, Ал-Булайҳи ва Роналду ўртасида тушунмовчилик юзага келди. Футболчи Роналдунинг зарбасидан кейин майсага йиқилиб, португалиялик футболчи унинг юзига тирсак билан зарба берганини иддао қилди. Жамоалар футболчилари ўртасида тўқнашув келиб чиқди ва бош ҳакам Роналдуга қизил карточка кўрсатди.

Бунга жавобан португалиялик ҳакамга мушт туширмоқчидек ишора қилди, сўнг майдонни тарк этаётганда қарсак чалди.

“Ўйин бош ҳаками Муҳаммад Ал-Ҳувайш ҳисоботида Роналду “ортиқча куч” ишлатиб, рақибини тирсаги билан уриб, “тажовузкор” хатти-ҳаракатлар қилганини ёзди”, — деб хабар беради Ал Риядия.

Саудия Арабистони футбол федерацияси қоидаларига кўра, тажовузкор хатти-ҳаракатларга йўл қўйган футболчи икки ўйинга дисквалификация қилинади ва 20 минг риял миқдорида жаримага тортилади.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 19:58, 09.04.2024.
Ўқилди: 1543 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Германия пенальтилар сериясида Парагвайга имкониятни бой бериб, ЖЧ-2026 билан хайрлашди (видеошарҳ) [3566]

Нидерландия терма жамоаси Жаҳон чемпионатларида янги рекорд ўрнатди [3154]

«Барселона»ми ёки «Бавария»? Кейннинг келажаги борасида янги маълумот пайдо бўлди [2861]

«Қани кўрамиз, энди ким норози бўларкин» — «Реал» Моуриньони нега қайтаргани маълум бўлди [2682]

Истеъфо ва ўлим билан таҳдид: Жанубий Корея бош мураббийи сабаб аэропортда хавфсизлик чоралари кучайтирилди [2502]

Неймар Бразилиянинг ЖЧ-2026дан эрта чиқиб кетишини прогноз қилган математикка мурожаат қилди [2446]

ЖЧ-2026. Бугун яна учта муҳим ўйин бор [2078]

Родри операция қилинади [1990]

Нидерландия дарвозабони Марокашга қарши ўйинда пенальтилар сериясида автогол муаллифига айланди (фото) [1966]

ЖЧ-2026. Бразилия қўшимча вақтдаги гол эвазига Японияни мағлуб этиб, нимчорак финалга йўл олди [1838]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик