Каталониянинг "Барселона" клуби президенти Жоан Лапорта жамоанинг ҳозирги таркибидан тўлиқ қониқиш ҳосил қилишини айтди. Клуб раҳбари “ПСЖ”дан бирорта футболчига қизиқмаяпти.
"Мен "Барселона"нинг бирорта футболчисини "ПСЖ" билан алмаштирмаган бўлардим", - дея ишонч билан жавоб берди президент.
Бугун Парижда Чемпионлар лигасининг биринчи чорак финали доирасида "Барселона" ва "ПСЖ" ўзаро тўқнаш келишади.