Тьерри Анри Эрлинг Холанд майдонда нимани нотўғри қилаётганини тушунтиради.
"Ман Сити" кеча Чемпионлар лигаси чорак финалининг биринчи ўйинида "Реал" билан меҳмонда дуранг ўйнади (3:3).
“Шаҳарликлар” ҳужумчиси Холанд “Лос Бланкос”га қарши учта ўйиннинг бирортасида ҳам ўз самарасини кўрсата олмади.
"Мен гол ура олмаган, лекин сафарда доим жамоа учун жуда яхши ўйнаган, меҳмондаги ўйинда жамоага керак бўладиган ҳужумчини кўрдим. Лекин кўпинча форвардни мухлислар голларига қараб баҳолайди.
Одамларнинг фикри ўзгариши мумкин, мен бунга ишонаман. Холанд доим ҳимоячи билан елкама-елка бирдек курашади, лекин тўпни олиши жуда қийин. Мен ҳар доим ўзим ва ҳимоячи ўртасида маълум масофани яратганман - бу билан рақиб тўпга яқинлаша олмасди ва уни тўсиб қўйиш мумкин эди.
Ҳамма нарса сизнинг маҳоратингизга боғлиқ", - деди «Арсенал»нинг собиқ ҳужумчиси.