Кириш Регистрация
01/07 00:00 Испания 4-1 Грузия
01/07 05:00 Ямайка 0-3 Венесуэла
01/07 05:00 Мексика 0-0 Эквадор
01/07 19:30 Нефтчи 0-2 Пахтакор
01/07 21:00 Франция 1-0 Бельгия
02/07 00:00 Португалия 0-0 Словения
02/07 06:00 АҚШ 0-1 Уругвай
02/07 06:00 Боливия 1-3 Панама
02/07 21:00 Руминия - Нидерландия
03/07 00:00 Австрия - Туркия
03/07 06:00 Бразилия - Колумбия
03/07 06:00 Коста-Рика - Парагвай

"Сантьяго Бернабеу"даги майса ҳолатидан хавотир олишга ўрин йўқ

Баҳо:
+ | -

"Реал Мадрид" "Ман Сити"нинг "Сантьяго Бернабеу" майдонини танқид қилишларидан ҳайратга тушди.

Кеча Мадридда "Реал" Чемпионлар лигаси 1/4 финали биринчи ўйинида "Манчестер Сити" билан дуранг ўйнади (3:3).

Ўйиндан сўнг "Сити" устози Пеп Гвардиола шундай деди: "Реал" майдонни яхшилаши керак. Перес яхши майдонга эга эканлигига ишонч ҳосил қилиши керак".

Англиялик ярим ҳимоячи Родри майдонни "жуда яхши эмас" деб айтди. Шунингдек, “Лос-Бланкос” футболчилари ва мураббийлар штаби майдон ҳолатидан норози экани маълум бўлди.

AS нашри хабарига кўра, "Реал Мадрид" танқидлардан ҳайратда қолган, чунки УEФА ёки ўйин делегатининг расмий ҳисоботларида майдон билан боғлиқ муаммолар қайд этилмаган.

Клубни бундай баёнотлар ҳайратда қолдирди, чунки бир ой ичида "Реал"нинг уй стадионида бор-йўғи иккита ўйин ўтказилган, охирги ўйин эса "Атлетик"га қарши 31 март куни бўлиб ўтган. Аммо Мадриз жамоаси 21 апрель куни бўлиб ўтадиган "Барселона"га қарши "класико" учун майдон ажойиб ҳолатда бўлишини таъминлаш учун ҳаракат қилади.

Мадриддаги манба шундай дейди: "Бернабеудаги ўт 10 эмас, балки 8 балга лойиқ. Барча стадионларда шундай ўт бўлишини истардим".

Киритилди: 18:42, 10.04.2024.
Ўқилди: 1572 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.