"Атлетико Мадрид" футболчиси Самуэль Лино испан клубининг жорий Чемпионлар лигасида ғалаба қозониш имкониятларига баҳо берди.
Бир кун аввал "матрасчилар" турнирнинг чорак финалининг илк учрашувида ўз майдонида Дортмунднинг "Боруссия" жамосидан 2:1 ҳисобида устун келишди ва голлардан бирини Лино киритди.
"Бизда Чемпионлар лигаси финалига чиқиш истаги бор. "Атлетико" Чемпионлар лигасида ғалаба қозониш қобилиятига эга", - деди Лино Atletico universe билан суҳбатда.
Эслатиб ўтамиз, жавоб ўйини 16 апрель куни Дортмундда (Германия) бўлиб ўтади.