Франция терма жамоаси футболчилари Европа чемпионатини ютган тақдирда қанча мукофот пули олишлари маълум бўлди.
2024 йилги Европа чемпионати 14 июндан 14 июлга қадар Германияда бўлиб ўтади.
Франция футбол федерацияси турнирларда қатнашишдан олинган даромаднинг 30 фоизини футболчиларга беради. Евро-2024да жамоалар учун маош қуйидагича бўлади: гуруҳ босқичидаги ҳар бир ғалаба учун 1 миллион евро ва дуранг учун 500 000 евро; 1/8 финалга чиқиш учун 1,5 миллион евро; Чорак финал учун 2,5 миллион евро; Ярим финал учун 4 миллион евро, финалчилар учун 5 миллион евро ва ғолиб учун қўшимча 8 миллион евро.
Битта жамоа олиши мумкин бўлган максимал сумма 28,25 миллион еврони ташкил қилади. Шу тариқа, агар улар турнирда ғалаба қозонишса, Франция терма жамоаси ўйинчилари ўзаро 8,47 миллион евро тақсимлашади.
Битта ўйинчи учун аниқ пул мукофоти ариза ҳажмига боғлиқ бўлади: агар 23 нафар ўйинчи киритилган бўлса, уларнинг ҳар бири 320 минг евро олади, агар 26 нафар футболчига рўйхатдан ўтишга рухсат берилса, индивидуал мукофот миқдори 290 минг евро берилади.
L'Equipe қайд этишича, УЕФА тўловларидан ташқари, француз футболчилари имидж ҳуқуқидан ҳам даромад олишади - уларнинг ҳар бири финалга чиқса, тахминан 150 минг евро олади (ҳар бир ўйин учун 21 200 евро).
Франция терма жамоасининг бир футболчиси учун умумий мукофот пули финалда ғалаба қозонган тақдирда 470 минг еврога етиши мумкин. Ўз жамоаси билан ЖЧ-2022 финалига йўл олган футболчиларнинг ҳар бири 490 минг евродан олганди.