Англияда Премьер-лиганинг 33-тур ўйини доирасида "Лутон Таун" "Манчестер Сити"га мағлуб бўлди.
Аутсайдер бешта гол ўтказиб юборди ва жавобан битта гол уришга муваффақ бўлди.
"Лутон" устози Роб Эдвардс қийин баҳс бўлганини яширмайди:
"Фаолиятимдаги энг узоқ давом этган ўйин бўлди, мен ҳеч қачон ўйин тугашини бунчалик сабрсизлик билан кутмагандим.
Биз тезда бу ўйинни унутишимиз ва кейинги бешта ўйин ҳақида ўйлашимиз керак, уларда Премьер-лигада қолиш тақдиримиз ҳал бўлади", - деди Эдвардс.