"Милан" бош мураббийи Стефано Пиоли "Сассуоло" билан дурангдан сўнг (3:3) "Интер" жорий мавсумда Италия чемпиони бўлишига ишонч билдирди.
"Интер" бу мавсумда Италия чемпионлигини қўлга киритиши аниқ. Биз дербида ғалаба қозониш учун бор кучимиз билан ҳаракат қиламиз. Биз мухлисларимизни хурсанд қилишни ва А Серияда иккинчи ўринни эгаллашни истаймиз", - деди Пиоли Football Italia билан суҳбатда.
"Милан" ҳисобида 69 очко бор ва турнир жадвалида иккинчи ўринда бормоқда. 22 апрель куни Пиоли шогирдлари ўз майдонида "Интер"ни қабул қилади.