«Манчестер Юнайтед» сардори Неманья Видич жамаодошларини чемпионлик пойгаси ҳали тугамаганига ишонтирмоқчи.
«Бу жуда катта фарқ ва уни сақлаб қолиш керак. Соврин деярли қўлимизда. Лекин ўтган йил нималар бўлганини биласиз.
Аммо менимча, бу сафар чемпионликни бой берамиз деб ўйламайман. Бу ҳолат қайта такрорланмаслиги керак. Олдинда бизни жуда мураккаб учрашувлар кутиб турибди. Шунинг учун ҳали ҳеч нарса ҳал бўлгани йўқ»,- дейди футболчи.