"Бавария"нинг франциялик вингери Кингсли Коман яқинда жароҳат олди ва шу сабаб бу мавсум бошқа майдонга тушмаслиги мумкин. Бироқ, Коман Евро-2024'га қадар тикланишга ҳаракат қилади.
Bild хабарига кўра, у 14 июнь куни бошланадиган Европа чемпионатида иштирок этишга тайёр бўлишига ишончи комил. Коман бор эътиборини Франция терма жамоасига турнирда ёрдам беришга ва таркибга киришга қаратади.