Кириш Регистрация

Моуриньо: «Алонсонинг майдонни кўриш қобилияти жуда юқори»

Баҳо:
+ | -

“Байер”ни чемпион бўлиши учун Хаби Алонсога 557 кун керак бўлди: клуб мураббийи 2022 йилнинг 5 октябрида жамоани қабул қилиб олди. Ўшанда “Байер” турнир жадвалида 17-ўринни эгаллаб, сўнгги ўринларда бораётган эди.

Натижада леверкузенликлар 2022—23 йилги мавсумни Германия чемпионатида 6-ўринда якунлади. “Байер” Алонсонинг биринчи мавсумида ҳам Европа Лигасининг ярим финалига чиқди, бироқ “Рома”га мағлуб бўлди. Жамоа ҳозирда Алонсо қўл остида иккинчи мавсумни ўтказмоқда.

2024 йилнинг 14 апрелида (мураббий тайинланганидан 557 кун ўтиб) “Байер” Бундеслига чемпионлигини қўлга киритди. Бундан ташқари, жорий мавсумда жамоа Германия кубоги финалига йўл олди ва у ерда 25 май куни "Кайзерслаутерн" билан учрашади. “Байер” Европа Лигаси кубоги учун ҳам даъвогарлардан бири бўлиб қолмоқда. Биринчи чорак финал ўйинида леверкузенликлар “Вест Ҳэм”ни мағлуб этди (2:0). Жавоб ўйини 18 апрель куни бўлиб ўтади.

2020 йилда Жозе Моуриньо ўз интервьюсида Алонсонинг мураббий сифатида келажагига ишонч билдирган. Ўша пайтда Хаби “Реал Соседад” жамоасининг 14 ёшгача бўлган футболчилар мураббийи сифатида ишлаётган эди.

“У мендан яхшироқ футболчи бўлди. Унинг майдонни кўриш қобилияти жуда юқори. У Гвардиола, Анчелотти, Бенитес ва мен каби яхши мураббийлар билан биргаликда ишлади. Шунинг учун, у жуда яхши мураббий бўлишига ишонаман”, — деган эди Моуриньо.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 15:18, 16.04.2024.
Ўқилди: 957 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.