"ПСЖ" президенти Носир Ал-Хелайфий жамоасининг "Барселона" билан Чемпионлар лигаси чорак финал жавоб учрашувида (4:1, биринчи ўйин 2:3) иродали ғалабасига муносабат билдирди.
“Бу клуб учун ажойиб лаҳза. Бу ерда ғалаба қозониш осон эмас, лекин мен бунга амин эдим. Биринчи ўйин олдидан, ундан кейин, бугунги ўйин олдидан ва ҳатто биринчи голдан кейин ҳам ишончим комил эди.
Мен ҳақиқатан ҳам ишончим комил эди. Мен 13 йилдан бери кўрмаган нарсани кўрдим: бутун жамоа бирга, ҳамма бир-бири учун курашмоқда", - дея Ал-Хелайфийнинг сўзларини келтиради УEФА матбуот хизмати.