Кириш Регистрация
29/04 00:00 Марсель 2-1 Ланс
29/04 00:00 Бетис 1-1 Севилья
29/04 23:45 Женоа 3-0 Кальяри
30/04 00:00 Барселона 4-2 Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид

U23 Осиё кубоги. Ўзбекистон турнирни ғалаба билан бошлади

Баҳо:
+ | -

U-23 Осиё Кубоги доирасида Ўзбекистон 17 апрель, чоршанба куни Малайзияга қарши баҳс олиб борди.

Учрашувнинг 11-дақиқасида Жасур Жалолиддинов пенальтини аниқ амалга ошириб, ҳисобни очди. Биринчи бўлим ўзбекистонликларнинг кичик ҳисобдаги устунлиги билан якунланди.

Иккинчи бўлимда ҳам Тимур Кападзе шогирдлари ҳужумкор ўйин намойиш этди. Фақатгина 83-дақиқага келиб, ҳисоб ўзгарди. Захирадан майдонга туширилган Улуғбек Ҳошимов ҳисобни ишончли кўринишга олиб келди.

Шу тариқа Ўзбекистон U-23 терма жамоаси гуруҳ босқичидаги илк ўйинини ғалаба билан бошлади. Гуруҳнинг яна бир ўйинида Ветнам Кувайтга қарши баҳс олиб боради.

Тимур Кападзе жамоаси 2-тур ўйинини 20 апрель куни Кувайтга қарши ўтказади.

U-23 Осиё кубоги, 1-тур
17 апрель, чоршанба
Ўзбекистон U-23 – Малайзия U-23 2:0
Голлар: 1:0 — 11 Жалолиддинов (пенальти), 2:0 — 83 Ҳошимов.
Ўзбекистон U-23: 1. Абдувоҳид Неъматов, 2. Саидазамат Мирсаидов, 5. Муҳаммадқодир Ҳамралиев, 10. Жасурбек Жалолиддинов (Иброҳим Ибрагимов, 74), 11. Отабек Жўрақўзиев (Ҳусайн Норчаев,46), 13. Маҳмуд Маҳамаджонов, 15. Умарали Раҳмоналиев (Диёр Холматов,63), 18. Алибек Давронов, 20. Русланбек Жиянов (Улуғбек Ҳошимов, 63), 22. Алишер Одилов, 23. Абдурауф Бўриев.
Малайзия U-23: 16. Азим Ал Амин, 3. Убаидуллаҳ Шамсул, 5. Харит Ҳаиқал Адам Афкар, 7. Муҳаири Ажмал (18. Дарил Шам,70), 9. Алифф Изван (6. Нажмуддин Акмал, 46), 10. Луқман Ҳаким (22. Ҳақими Азим Росли, 61), 12. Нооа Лаине, 14. Зикри Ҳалили, 15. Фергус Тиэрней, 17. Сяхир Башаҳ (4. Муҳаммад Абу Ҳалил, 46) 19. Сафван Мазлан
Огоҳлантиришлар: Сяхир Башаҳ (10) 10, Сафван Мазлан (26).

Манба: daryo.uz
Киритилди: 20:14, 17.04.2024.
Ўқилди: 2211 марта.
Фикрлар: 19 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.