Кириш Регистрация
21/05 19:00 Бунёдкор 3-2 Локомотив
23/05 23:45 Кальяри - Фиорентина

«Бунёдкор» стадиони кассаларида мухлислар оломони юзага келди

Баҳо:
+ | -

18 март, душанба куни Тошкентдаги «Бунёдкор» стадиони кассалари олдида мухлислар оломони юзага келди. Футбол мухлислари ижтимоий тармоқларда хабарлар қолдиришган. Бу ҳақда Кун.уз сайти хабар берди.

ЎФФ матбуот хизмати хабарига кўра, 18 март, душанба куни «Бунёдкор» стадиони кассаларида ЖЧ-2014 саралаш 4-босқич 7-тур учрашувлари доирасида Ўзбекистон – Ливан ўйини чипталари сотувга чиқарилиши керак эди. Хабарга кўра, чипталар 26 мартгача (21 мартдан ташқари) ҳар куни соат 10:00дан 12:00гача ва 14:00дан 18:00гача сотилиши керак.

Бироқ, кассаларга борган мухлисларнинг ижтимоий тармоқларда қолдирган хабарларига кўра, чипталар эрталабдан бери сотувга чиқарилмаган. «Тумонат одам. Чипта йўқ. Соат 15:28», – деб ёзади мухлис @jasur20111. Uff.Uz интернет-нашрининг ёзишича, чипталар расман эълон қилинган вақтида сотувга чиқмаган, иккита касса олдида эса 1,5 мингдан ортиқ мухлис йиғилган.

ЎФФ матбуот котиби Санжар Ризаевнинг 18 март, душанба куни «Ориат-Доно» радиосига берган интервьюсида, чипта сотишга масъул бўлган шахслар шу куни чипталар солинган қутиларни олиб чиқиб кетишганини маълум қилди. «Ҳатто ЎФФ ходимларига ҳам алоҳида имтиёз йўқ, ўзимиз ҳам чипта учун оддий мухлислардек навбатда турибмиз, ҳали чипта олганимиз йўқ», – деди Санжар Ризаев.

Қоида бўйича, Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўйинлари учун чипталар ЎФФ Терма жамоалар маркази томонидан чиқарилади. Марказ, терма жамоа ўйини ўтказиладиган стадион маъмурияти билан келишган ҳолда, чипталарни чиптахоналарга топширади.

Манба: www.kun.uz
Киритилди: 18:03, 18.03.2013.
Ўқилди: 16725 марта.
Фикрлар: 107 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.