Кириш Регистрация
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия 0-4 Япония

Гейнрих ва Бақоев рамзий жамоага киритилди

Баҳо:
+ | -

Қозоғистоннинг Vesti.kz сайти Премьер-лига 2-турининг рамзий терма жамоасини эълон қилди. Ушбу терма жамоадан ўзбекистонлик 2 нафар футболчи ўрин олган.

Александр Гейнрих ўнг қанот ярим ҳимоячиси, Улуғбек Бақоев эса ҳужумчи сифатида рамзий жамоага киритилган.

Ярим ҳимоячи. Александр Гейнрих ("Актобе")
Ўзбек легионерини икки тур марказий учрашувининг энг яхши ўйинчиси деб аташ мумкин. Унинг иккита голи мезбонларга Виктор Кумиков шогирдларининг қаршилигини синдиришга ёрдам берди. Гейнрих ўз голларини чиройли урганини ҳам таъкидлаш лозим. У ўткир ҳужумчи сифатида ҳам, ҳужумортида ҳам хавфли. У чемпионатнинг маҳорат легионери эканини яна бир марта исботлади.

Ҳужумчи. Улуғбек Бақоев ("Иртиш")
Яна бир ўзбек футболи вакилининг ижобий хислатлари ҳақида узоқ гапириш мумкин. Энг асосийси, у 34 ёшида ҳам гол сезиш қобилиятини йўқотмаган ва дарвозабонларни хафа қилишда давом этмоқда. Тўғри, бу сафар унинг голи павлодарликларга ғалаба қозониш учун етарли бўлмади. "Восток" ҳимоячилари у билан қаттиқ курашишларига тўғри келди. Боиси, Улуғбек рақиб дарвозасига жиддий босим ўтказа олди. Бақоев 1-турнинг рамзий терма жамоасидан ҳам ўрин олганди.

Манба: www.vesti.kz
Киритилди: 19:32, 18.03.2013.
Ўқилди: 4568 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.