«Реал» Европа чемпионлар лигаси ярим финалидан ўрин олган «Бавария»га қарши ўйин олдидан Ла лига тақвимига кичик ўзгартириш киритмоқчи.
Жамоа Ла лиганинг 34-туридан ўрин олган «Реал Сосьедад»га қарши баҳсни бир кун эртароқ ўтказмоқда. Бу учрашув 27 апрель санасига белгиланган.
«Реал» бу ўйинни 26 апрель куни ўтказиб, 30 апрель куни бўлиб ўтадиган «Бавария»га қарши баҳс олдидан бир кун кўпроқ дам олиш имкониятини қлга киритмоқчи.
Ла лига «Реал»нинг ушбу илтимосини кўриб чиқиб, кейинроқ қарор қабул қилади.