Зинедин Зидан бош мураббийлик давркарида ўзининг "Реал Мадрид" афсонаси сифатидаги вазифаси кубокларни тўплаш ва уларни Европанинг янги чўққиларига олиб чиқиш орқали мустаҳкамлади - лекин у трансфер бозорида қандай муваффақиятга эришди?
Клубнинг Б жамоасида мураббий сифатида ўз маҳоратини оширган Зидан 2016 йил январь ойида ишдан бўшатилган Рафаэль Бенитеснинонг ўрнини эгаллади ва 2018 йилда истеъфога чиқишдан олдин «Реал»ни Ла Лига ва учта Чемпионлар лигаси ғолиблигига кетма-кет олиб чиқди.
Бироқ 2019 йилнинг мартига келиб, у яна қизғин ўриндиққа ўтирди ва 2021 йилда четга чиқишдан олдин клубни бошқа лига чемпиони сари етаклади. Зизоу икки марта мураббий сифатида 11 ўйинчи билан шартнома имзолади – ва бу футболчилар ҳозир қаерда эканлиги ҳақида сўз юритмоқчимиз.
Альваро Мората
2014 йилда Лос-Бланкос томонидан сотиб юборилган Мората Туринда икки йил давомида «Ювентус» билан 2016 йил ёзида «Реал»га қайтиш учун етарли иш қилди, испан гигантлари 30 миллион евролик қайтариб сотиб олиш шартини фаоллаштирди.
Мората «Реал»даги бир мавсумини Карим Бензема билан рақобатда ҳамда захирада ўтказди ва кейинги ёзда «Челси» билан шартнома имзолади. Лондонда омадсизликка учрагач, у Мадридга қайтди - «Атлетико» билан - у ерда доимий шартнома имзолади, фақат шартнома имзолаганидан кейин «Юве» билан бир мавсумни ижарада ўтказди.
У эндиликда Мадридга қайтган ва «Атлетико» сафида фаолиятини давом эттирмоқда.
Тео Эрнандес
Тео дастлаб «Атлетико»да ўзини кўрсатганидан сўнг, 2017 йилнинг ёзида «Реал» билан шартнома имзолади. Аммо бир мавсумдан кейин "Реал Соседад"га ижарага бериб юборилди.
«Милан» 2019 йилда франциялик қанот ҳимоячисини 20 миллион евро эвазига сотиб олиш бўйича келишувга эришди – бу «Реал» 2017 йилда сарфлаганидан 4 миллион евро камга сотиб юборишга қарор қилди.
Эрнандес «россонери» сафида 29 та гол ва 38 та голли узатмани амалга оширди ва 2021-22 йилги мавсумда Скудеттони қўлга киритишда Рафаэл Леао билан чап қанотда самарали ҳамкорликни шакллантиришда муҳим роль ўйнади.
Ҳозир 26 ёшда, у ҳатто бу мавсумда марказий ҳимояда ўз маҳоратини оширишга вақт ажратди ва Бернабеуга қайтиши мумкин.
Дани Себальос
Зиданнинг «Реал»даги биринчи ишида якуний имзо чеккан Себаллос "Реал Бетис" дан кўчиб ўтганидан кейин «Реал»даги стандартларга жавоб беришга қийналди. У ўта кучли ҳисобланган ярим ҳимоя триосига рақобат қила олмади.
Себальос 2019 йилда «Арсенал»га ижарага берилган ва икки йилни «канонирлар» сафида ўтказган. 2021 йилга келиб у Мадридга анча яхши футболчи бўлиб қайтди ва ҳозирда Карло Анчелотти жамоасининг муҳим қисми бўлиб, ўтган йили клуб билан шартномани 2027 йилгача узайтирди.
Такефуса Кубо
Болалигида «Барселона» академиясида вақт ўтказганига қарамай, айнан «Реал» Кубонинг истеъдодини пайқаб олди ва 2019 йилда уни «Малёрка»га ижарага бериб юборди.
«Вильярреал», «Хетафе» ва «Малёрка» клубларида ижарада кўпроқ вақт ўтказгандан сўнг, Кубо 2022 йилнинг ёзида "Реал Соседад"га сотилди ва ўшандан бери гуллаб-яшнамоқда, бу мавсумда Ла Лигада атиги 23 ўйинда 10 та гол урган.
Эндигина 22 ёшга тўлган Кубонинг келажаги ниҳоятда ёрқин кўринади ва уни Ла Лиганинг энг яхши уч жамоадан бирида ўйнамайдиган, аммо энг фойдали футболчи десак муболаға бўлмайди.
Эден Азар
2010 йил апрель ойида Зидан: "Мен Эден Азарни шак-шубҳасиз «Реал»га олиб келган бўлардим", деганди. 2015 йилда у шундай изоҳ берди: “Криштиану ва Мессидан кейин Эден менга энг ёқадиган футболчи. Унинг Мадрид клубида ўйнаётганини кўриш ажойиб."
2019 йилнинг ёзида у ниҳоят ўз хоҳишига эришди ва «Реал» уни сотиб олди, дастлабки 89 миллион фунт стерлингни тўлади ва Азарга 150 миллион фунт стерлингга тенг бўлиши мумкин бўлган олти йиллик шартномани имзолади.
Бельгиялик «Челси»даги етти шонли йиллик фаолиятидан сўнг орзусини амалга оширган пайтдан бошлаб жароҳатлар уни тинч қўймади ҳамда янги клубида ҳам худди шу сабаб ўзининг спорт формасини ва обрўсини йўқотди.
Футболнинг гўзал ҳикояларидан бири бўлиши керак бўлган нарса унутилмас воқеага айланди - тушунарсиз сабабларга кўра - у 2023 йилда 32 ёшида фаолиятини якунлашга қарор қилди.
Эдер Милитао
2019 йил ёзи «Лос-Бланкос» учун оғир сармояларга бой бўлди, улар «Порту»дан Милитаони сотиб олиш орқали ўз мудофааси келажагини таъминладилар.
Унга сарфланган 50 миллион еврони оқлаш учун унга қисқа вақт керак бўлди, аммо беш йил ўтиб, бразилиялик бемалол жаҳон футболи даражасидаги ҳимоячилардан бири бўлди.
У клуб таркбида 100 дан ортиқ ўйинда майдонга тушган ва яқинда «Реал»га Ла Лига ва 15-Чемпионлар лигасини қўлга киритишда ёрдам бериш мақсадида оғир жароҳатидан фориғ бўлди ҳамда катта футболга қайтди.
Ферлан Менди
Франциялик чап қанот ҳимоячиси 2019 йилда «Лион»дан 53 миллион евро эвазига Зидан жамоасига қўшилганида «Реал»га анчагина қимматга тушди.
Ўшандан бери у клуб учун 150 дан ортиқ ўйинда майдонга тушди, Давид Алаба жароҳат олган ёки марказий ҳимоячи сифатида ҳаракат қилганида у чап қанот ҳимоясида ўйнади, аммо Менди ўзини жуда кўрсата олмади ва асосий таркибдан жой олиши қийинлашиб бормоқда. Агар «Реал» кутилганидек Алфонсо Девисни қўлга киритса, Ферлан учун янада аҳвол чигаллашади. Ҳаттоки у "Қироллик клуби" билан хайрлашиши мумкин.
Льюка Йович
Азар билан ўша ёзда имзоланган яна бир қиммат флоп, Йович "Бернабеу"га ваъдалар билан келди, аммо жароҳатлар ва номувофиқликлар унинг биринчи мавсумини издан чиқарди ва Мадриддаги иккинчи мавсумининг ярмига келиб, у Франкфуртнинг «Айнтрахт»ига ижарага берилди.
У 2022 йилда «Фиорентина»га текин трансфер бўйича шартнома имзолади ва Мадриддаги даҳшатли тушини тугатди ва энди ўзини «Милан»да Оливье Жируга рақобатчи сифатида кўрмоқда.
Альфонсо Ареола
Париж клуби посбони «Реал»га ижара асосида қўшилди, бу келишувнинг бир қисми бўлиб, Кейлор Навас ўзини қарама-қарши йўналишда кўрди ва пойтахтдаги бир мавсумдан кейин Ла Лига ғолиби сифатида кетди.
«ПСЖ» ва «Реал»ни тарк этганидан кейин Ареола Европа чемпионига айланди. Ха, ҳақиқатан ҳам - у "Вест Хем" 2023 йилги Европа конференция лигасида ғалаба қозонганида жамоа дарвозасини ҳимоя қилди. Девид Моес қўл остида у анчагина ўзини кўрсатишга муваффақ бўлмоқда.