Кириш Регистрация
19/02 01:00 Олимпиакос 0-2 Байер
19/02 01:00 Брюгге 3-3 Атлетико
19/02 01:00 Буде-Глимт 3-1 Интер

Тен Хаг Санчонинг ўйинларини кузатаяптими?

Баҳо:
+ | -

"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Эрик тен Хаг "қизил иблислар"дан ижарага олинган "Боруссия Дортмунд" вингери Жэйдон Санчонинг ўйинларини кузатяпсизми, деган саволга жавоб берди.

“Албатта, мен бошқа клубларда ижара асосида ўйнаётган футболчиларни кузатиб бораман. "Боруссия" ва "Атлетико Мадрид" ўртасидаги ўйин ажойиб тарзда ўтди. Санчо ажойиб ўйин кўрсатди, бу яхши хабар. У "Боруссия"нинг натижасига ҳисса қўшди.

Санчонинг "Манчестер Юнайтед"даги келажаги борасида бирор нарса ўзгарганми? Йўқ, биз Жэйдон Санчо фантастик футболчи эканлигини биламиз, бу биз учун ажабланарли эмас. Муаммо бу эмас”, - дея Тен Хаг сўзларини келтирган BBC.

Эслатиб ўтамиз, мавсум бошида тен Хаг ва Санчо ўртасида можаро юзага келган, шу сабаб нидерландиялик мутахассис англияликни майдонга туширишни тўхтатганди. Санчонинг "МЮ" билан амалдаги шартномаси 2026 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Киритилди: 01:02, 20.04.2024.
Ўқилди: 852 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.