"Реал Мадрид" Чемпионлар лигасининг ярим финалига чиққанидан сўнг, Жуд Беллингемнинг "Олтин тўп" учун курашда муваффақият қозониш имконияти ошди.
Рейтингда англиялик ярим ҳимоячи иккинчи ва учинчи ўринларда бораётган "ПСЖ" ҳужумчиси Килиан Мбаппе ва "Бавария" ҳужумчиси Харри Кейнни ортда қолдириб, пешқадамлик қилмоқда, деб хабар беради Madrid Xtra. Тўртинчи ва бешинчи ўринлар “Манчестер Сити” вакиллари Эрлинг Холанд ва Родрида қолмоқда.
Мукофотнинг амалдаги ғолиби, МЛСда "Интер Майами"да тўп тепаётган Лионель Месси жорий котировкаларда олтинчи ўринда тургани қизиқ ҳолат. Кейинги ўринларда Фил Фоден, Кевин Де Брюйне, Винисиус Жуниор ва Муҳаммад Салоҳ жойлашган.