Қишки трансфер вақтида Туркиянинг «Галатасарой» жамоасига бориб қўшилаган Уесли Снейдер жамоасининг «Кайсериспор» билан ўйинини кузатиш учун Жозе Моуриньо келганидан хурсанд бўлганини айтиб ўтди.
«Уни яна кўрганимдан жуда хурсандман. Биз биргаликда жуда яхши дамларни ўтказганмиз ва «Бавария»ни енгиб чемпионлар лигасини қўлга киритганмиз. Моуриньони анчадан буён кўрмаган эдим. Унинг ўзи келгани жуда ажойиб бўлди. Мен унга «эҳтиёт бўл» деган хабар юбордим»,- дейди Снейдер.
Ўша учрашувда Снейдер жуда ажойиб ўйин кўрсатди ва жамоасининг 3:1 ҳисобидаги ғалабасига муносиб ҳисса қўшди. Киритган голи ҳам чиройли чиқди.