Кириш Регистрация

U23 Осиё кубоги: Ўзбекистон энг қиммат таркибга эга

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси кеча Малайзия U-23 термасига қайши ўйин билан Париж-2024 йўлланмалари тикилган Осиё чемпионатига киришди.

Transfermarkt портали Осиё кубоги старти арафасида барча иштирокчи жамоалар таркибидаги футболчиларнинг умумий трансфер суммасини эълон қилди. Унга кўра, Ўзбекистон олимпия жамоаси мусобақанинг энг қимматбаҳо таркибига эга. - 15,85 миллион евро. Кейинги ўринлар Япония ва Ж.Корея термаларига тегишли.

1. Ўзбекистон — 15,85 миллион евро

2. Япония - 12,6 миллион евро

3. Ж.Корея — 9,68 миллион евро

4. БАА - 7,73 миллион евро

5. Австралия - 6,68 миллион евро

6. Индонезия - 4,8 миллион евро

7. Тожикистон - 4,03 миллион евро

8. Хитой - 3,05 миллион евро

9. Қатар - 2,68 миллион евро

10. Вьетнам - 2,18 миллион евро

11. Таиланд — 2,03 миллион евро

12. Малайзия — 1,98 миллион евро

12. Қувайт - 1,98 миллион евро

14. Ироқ - 1,90 миллион евро

15. С.Арабистони - 1,54 миллион евро

16. Иордания - 850 минг евро

Transfermarkt портали маълумотлари асосида Осиё кубогининг энг қимматбаҳо футболчиларидан алоҳида рамзий жамоа ҳам тузиб чиқилди. Унда Япония термасидан 5 нафар футболчи бор. Шунингдек, Ўзбекистон (3 нафар), Ж.Корея (2 нафар) ва БАА 1 нафар) термалари вакиллари таркибдан жой олишди.

Дарвозабон: Лео Кокубо (Япония) - 750 минг евро

Ҳимоячилар: Рику Хонда (Япония) - 700 минг евро, Абдулла Аббос ал Балуший (БАА) - 800 минг евро, Рюя Нисио (Япония) - 600 минг евро, Иброҳимхалил Йўлдошев (Ўзбекистон) - 800 минг евро

Ярим ҳимоячилар: Пэ Жун Хо (Ж.Корея) - 1,5 миллион евро, Сота Кавасаки (Япония) - 1 миллион евро, Аббос Файзуллаев (Ўзбекистон) - 5 миллион евро

Ҳужумчилар: Ҳожимат Эркинов (Ўзбекис­тон) - 800 минг евро, Мао Хосоя (Япония) - 1,6 миллион евро, Ян Хён Жун (Ж.Корея) - 2 миллион евро

Кўриниб турибдики, олимпия жамоамиз етакчиси Аббос Файзуллаев турнирнинг энг қимматбаҳо иштирокчиси - 5 миллион евро. Кейинги ўринлар Ж.Корея термаси аъзоси Ян Хён Жун (2 миллион евро) ва Япония термаси вакили Мао Хосоя (1,6 миллион евро)га тегишли. Айтганча, ЎФА «Ланс» билан келишувга эришса, ҳимоячи Абдуқодир Ҳусанов ҳам энг қимматбаҳо футболчилар рамзий жамоасидан жой олади. Айни пайт унинг трансфери 2 миллион еврога баҳоланмоқда. Маълумот учун, Аббос Файзуллаев ҳозирча жамоамиз билан бирга эмас.

Бу вақтда Осиё кубоги иштирокчилари бирин-кетин таркибга ўзгартириш киритишди. «Футболиум» каналида ёзилишича, Индонезия, Ж.Корея, Малайзия ва Қатар термалари турнир доирасидаги биринчи ўйинларига қадар регламентга асосан, тегишли ўзгаришларга қўл урди. Хусусан, корейслар Англия клубларидан жалб этилган бирданига 2 нафар футболчи ўрнига «K»-лига вакилларини олишди. Шу тариқа Ж.Корея термаси «заявка»сида 3 нафар легионер қолди. Ўзбекистон терма жамоасининг якуний таркиби эса кеча, биринчи ўйин бошланишидан камида 6 соат олдин эълон қилиниши айтилганди.

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 16:25, 20.04.2024.
Ўқилди: 4347 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.