Пирс Морган "Челси"ни танқид қилди.
"Челси" катта клуб эди, лекин энди сиз пенальтини ким тепиши учун курашаётган фойдасиз болаларга тўла фалокатли клубни кўриб турибсиз. Шармандалик", - деб ёзди телебошловчи ва “Арсенал” мухлиси.
Эслатиб ўтамиз, “Челси” футболчилари АПЛнинг 33-туридан ўрин олган “Эвертон”га қарши ўйинда (6:0) пенальти бўйича можаро юзага келтирганди.
Николас Жексон аввалига Нони Мадуэкени унга тўп беришга кўндирган, кейин эса Коул Палмердан тўпни тортиб олишга уринган ва Палмер якунда жарима тўпини голга айлантирган.