"Бавария" тобора кўпроқ Унаи Эмери бош мураббий этиб тайинланишини муҳокама қилмоқда.
Sport1.de хабар беришича, Мюнхен клуби амалдаги “Астон Вилла” мураббийининг муваффақиятларини инобатга олади:
“Севилья” билан Европа лигасида учта ғалаба, “Вильярреал” билан Чемпионлар лигасининг ярим финалига қадар етиб бориш ва бошқалар ҳисобга олинади.
"Бавария" бу мавсумда ҳам Эмерининг натижаларини кузатиб бормоқда - унинг "Астон Вилла"си Премьер-лигада 4-ўринда ва Конференциялар лигасининг ярим финалига ҳам етиб келди.
Улар бу мавсумда еврокубокларда қатнашаётган ягона инглиз клубидир.