Кириш Регистрация
16/01 00:45 Комо 1-3 Милан
16/01 16:30 Япония 1-1 Иордания
16/01 20:30 Вьетнам 3-2 БАА
17/01 00:45 Пиза - Аталанта
17/01 01:00 Эспаньол - Жирона
17/01 16:30 Ўзбекистон - Хитой
17/01 17:30 Ман. Юнайтед - Манчестер Сити
17/01 18:00 Реал Мадрид - Леванте
17/01 19:00 Удинезе - Интер
17/01 20:00 Челси - Брентфорд
17/01 20:00 Лидс - Фулхэм
17/01 20:00 Ливерпуль - Бёрнли
17/01 20:00 Сандерленд - Кристал Пэлас
17/01 20:00 Тоттенхэм - Вест Хэм
17/01 20:15 Мальорка - Атлетик Бильбао
17/01 20:30 Австралия - Жанубий Корея
17/01 22:00 Наполи - Сассуоло
17/01 22:30 Осасуна - Реал Овьедо
17/01 22:30 Ноттингем Форест - Арсенал
18/01 00:45 Кальяри - Ювентус
18/01 01:00 Бетис - Вильярреал
18/01 16:30 Парма - Женоа
18/01 18:00 Хетафе - Валенсия
18/01 19:00 Болонья - Фиорентина
18/01 19:00 Вулверхэмптон - Ньюкасл
18/01 20:15 Атлетико - Алавес
18/01 21:30 Астон Вилла - Эвертон
18/01 22:00 Торино - Рома
18/01 22:30 Сельта - Райо Вальекано

Асқар Толибжонов: «Ўзбекистон ва Ливан ўйини чипталари 18 март куни сотувга чиққан»

Баҳо:
+ | -

ЖЧ-2014 саралаши 4-босқичи 7-тур учрашуви, Ўзбекистон ҳамда Ливан терма жамоалари ўртасидаги учрашув чипталари борасида юзага келган ҳолат борасида ЎФФ Терма Жамоалар Маркази директори Асқар Толибжонов ўз фикрини билдириб ўтди.

ТЖМ директори Асқар Толибжоновниг ЎФФ матбуот хизматига хабар беришича, Ўзбекистон - Ливан учрашуви чипталари 18 март куни сотувга чиққан. Ушбу учрашув учун чиқарилган чипталар аввал хабар берилганидек 18 март куни сотувга чиққан ва соат 14:00дан бошлаб Бунёдкор стадиони кассаларида сотилишни бошлаган.

Асқар Толибжонов берган маълумотга кўра, Ўзбекистон - Ливан учрашуви учун жами 28,300 дона чипта сотиш учун мўлжалланган бўлиб, 18 март куни шуларнинг 6,000таси сотилган. ТЖМ директори шунингдек, вилоятлардаги футбол мухлислари ҳам учрашув чипталарини харид қилишлари мумкинлигини таъкидлади. «Ўзбекистон ва Ливан ўртасидаги ўйин чипталари вилоят футбол федерациясиларининг «заявка»си асосида вилоятдаги мухлисларга ҳам сотилади. Бунинг учун, вилоятлардаги мухлислар чипталарни сотиб олиш бўйича ҳудудий федерацияларга мурожаат қилишлари керак. Вилоятларга чипта сотиш бўйича айни пайтда ҳудудий федерациялардан «заявка»лар қабул қилинмоқда», - дейди Асқар Толибжонов.

«Бунёдкор» стадиони директори ўринбосари, Даврон Нурматовнинг сўзларига кўра, стадионда ўйинни оилавий ва гуруҳ-гуруҳ бўлиб томоша қилиш учун шароитлар бор.

«Бунёдкор» стадионида оила ёки махсус доирадаги кишилар учун алоҳида ВИП хоналар бор бўлиб, уларни стадион маъмуриятидан сотиб олиш мумкин»,- дейди Даврон Нурматов.

Қўшимча ўрнида, 26 март куни бўлиб ўтадиган ўйин ва унга сотиладиган чипталар ҳақидаги махсус телекўрсатув 20 март куни 21:00 да СпортТВ да намойиш этилади.

Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 10:42, 19.03.2013.
Ўқилди: 4874 марта.
Фикрлар: 28 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.