Кириш Регистрация
14/01 16:30 Ироқ 1-2 Австралия
14/01 16:30 Таиланд 0-0 Хитой
14/01 22:30 Наполи 0-0 Парма
15/01 00:45 Интер 1-0 Лечче
15/01 22:30 Верона - Болонья
16/01 00:45 Комо - Милан
16/01 16:30 Япония - Иордания
16/01 20:30 Вьетнам - БАА

VI BYD Тошкент халқаро марафон бўлиб ўтди

Баҳо:
+ | -
Бўлим: СПОРТ

Бугун Тошкент шаҳри 45 давлатдан 5 мингга яқин ҳаваскор югурувчи ва профессионал спортчиларни VI BYD Тошкент халқаро марафонида қабул қилди.

Марафонда Ўзбекистон Республикаси Спорт вазири Адкҳам Икрамов, Ўзбекистон Республикаси Миллий Олимпия қўмитаси бош котиби О.Касимов, Ўзбекистон триатлон федерацияси раиси В.Махмудов, Ўзбекистон енгил атлетика федерацияси раиси ўринбосари А.Абдувалиев,  BYD LLC нинг Марказий Осиё бош директори ўринбосари Иван Cао иштирок этди.

VI BYD Тошкент халқаро марафони дастурига 4 та масофа: 3 ва 10 км оммавий югуриш мусобақаси,  ярим марафон ва  марафон масофаси киритилган.

Марафоннинг умумий мукофат жамғармаси 720 млн сўмни ташкил қилади. Бунда:
Марафон иштирокчилари: I ўрин учун - 60 млн сўм, II ўрин учун – 
40 млн сўм, III ўрин учун-  30 млн сўм, IV ўрин учун– 20 млн сўм, V ўрин учун – 16 млн сўм, VI ўрин учун– 10 млн сўм мукофоти билан тақдирланди. 

Ярим марафон иштирокчилари: I ўрин учун -  35 млн сўм, II ўрин учун – 25 млн сўм, III ўрин учун -  20 млн сўм,  IV ўрин учун – 16 млн сўм, V ўрин учун  – 12 млн сўм, VI ўрин учун – 8 млн пул мукофоти билан тақдирланди.

10 км масофага югуриш иштирокчилари: I ўрин учун – 9 млн сўм, II ўрин учун – 6 млн сўм, III ўрин учун - 3 млн сўм мукофоти билан ва 3 км масофага югуриш мусобақаси ғолиб ва совриндорлари қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

Ярим марафонда энг яхши натижа кўрсатган Париж Олимпия ўйинлари лицензиати Шоҳруҳ Давлатов ва марафонда энг яхши натижа қайд этган маҳоратли спортчи Екатерина Тунгусковалар BYD автомашиналарини қўлга киритди.

Киритилди: 13:30, 21.04.2024.
Ўқилди: 774 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.