Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия 0-0 Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР 2-3 Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн 0-1 Хитой
14/11 19:00 Кувайт 1-3 Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон 1-0 Фаластин
14/11 21:15 Ироқ 0-0 Иордания
14/11 21:15 Қатар 3-2 Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА 3-0 Қирғизистон
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия - Япония

Жаҳонгир Жиямуродов: «Ёзда сафга қайтаман»

Баҳо:
+ | -

“Насаф”да яна бир ўйинчи борки, у мухлисларнинг аллақачон олқишига сазовор бўлган ва эътиборини қозонган, бу ўзимизнинг "Жия" — Жаҳонгир Жиямуродовдир. Жаҳонгир учун ўтган мавсум жуда омадсиз бўлди. Машғулотларнинг бирида тиззасидан жароҳат олиб сафдан чиқишга мажбур бўлди.

Ҳозирги кунда ҳам биз мухлисларнинг энг севимли ўйинчиларимиздан бири бўлиб қолаётган Жаҳонгирнинг соғлиги билан қизиқиб, у билан телефон орқали боғландик ва қисқача суҳбат уюштирдик.

— Ассалому алайкум, Жаҳонгир соғликларингиз қандай, жароҳатлар битиб қолдими?
— Ва алайкум ассалом, раҳмат, яқинда Германияда жарроҳлик амалиётидан ўтдим. Аммо тўғриси жарроҳлик амалиётсиз соғайиб кетаман деб умид қилган эдим, бўлмади. Буни душманимга ҳам раво кўрмайман. Худога шукур, ҳаммаси жойида, амалиёт мувафақиятли ўтди. Ҳозирги кунда вақтинча уйдаман. Бир ҳафтадан сўнг юришни бошлайман ва кейинроқ енгил машғулотларга киришаман.

— Сизнинг “Насаф” клуби базасида эмаслигингиз, мухлисларни хавотирга солиб қўйди.
— Мухлисларнинг албатта менга бўлган бундай эътиборидан кўнглим тоғдек кўтарилади, инсон қачонки, бировга керак экан, билингки, у жуда бахтли одам. Уларга сайтингиз орқали менинг самимий саломимни етказиб қўйинг, насиб бўлса, 10 кунлардан кейин клуб базасига бораман ва ўша ерда машғулотларни бошлайман. Мендан хавотир олишмасин, мен ҳозир ҳам “Насаф” футбол клуби аъзосиман.

— Жаҳонгир сиз қачон майдонга қайтишингиз мумкин?
— Ҳозир шифокорларнинг тавсиясига кўра иш тутишга мажбурман, улар билан маслаҳатлашиб турибман. Ўзимнинг режам бўйича иккинчи давра бошлангунча майдонга тушиш учун тайёр бўлишим керак. Бу ҳам осон эмас. Аввало жисмоний ҳолатимни тиклашим ва кейин умумий машғулотларга киришишим керак. Бу албатта маълум вақт талаб қиладиган жараён.

— “Насаф”нинг ўтган ўйинларини томоша қилдингизми, жамоа ҳаракатига қандай баҳо берасиз?
— Бу йилги жамоамиз ўйинларида анча ўзгаришни сезаяпман. Биринчи ва иккинчи турдаги натижалардан тўғриси бироз хавотир олдим, чунки бу бироз жамоага руҳий таъсир ўтказиши мумкин эди. Аммо бош мураббийимиз Рўзиқул Бердиев ўз ишини яхши биладиган мутахасис. “Бухоро” билан бўлган ўйинда йигитлар гўё ҳеч нарса бўлмагандек, жанговор руҳда ўйнашди ва мақсадларига эришишди, бундан жуда хурсандман. Ана шундай ғалабалар жамоага кўтаринки руҳ бағишлайди шундан келиб чиқиб айтаманки, бу натижа кейинги учрашувларда ҳам йигитларга катта мадад бўлади.

— Одатда Илҳом Шомуродовга мурожаат қилсак, Жаҳонгир билан ҳам гаплашиб турибсизми, деб сўрайди. Нега бундай?
— Ҳа, (кулиб) Илҳом шундай эътиборли инсон, у жуда нозик табиатга эга, тез-тез гаплашиб турамиз. Шомуродовни яна "Насаф"га қайтганидан хурсандман. Унинг жамоамизга кўп фойдаси тегишидан умидворман. Кўз тегмасин, бу йил бошқача ўйнаяпти. Икки учрашувда гол урди, буни кўриб жуда хурсанд бўлдим. У энг керакли голларни урадиган ўйинчи. Унга омад тилайман.

— Тезроқ соғайиб, олдингидек майдонда чиройли ўйинларингиз билан мухлисларни яна хурсанд қилишингиздан умид қилиб қоламиз. Суҳбатимиз сўнгида сизни Наврўз байрами билан чин юракдан табриклаймиз, қалбингизни баҳорги кайфият ҳеч қачон тарк этмасин!
— Раҳмат, мухлисларга менинг ҳам саломимни ва байрам табригимни етказиб қўйинг, мен уларни жуда соғиндим!

Ренат Эрназаров суҳбатлашди.

Манба: www.voha.uz
Киритилди: 12:08, 19.03.2013.
Ўқилди: 3731 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.