"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Эрик тен Хаг Англия кубоги нимчорак финалида "Ковентри"га қарши ўйин натижаларини сарҳисоб қилди - асосий вақтда 3:3, пенальтилар бўйича 4:2.
"Биз жуда юқори савияда ўйнай оламиз, лекин бугунги ўйиндагидек жуда ёмон ўйнай ҳам оламиз. Буни тушунтириш мумкин эмас.
Мен ўз футболчиларимни ўргатишим керак, бу аниқ. Биз бундай ҳолатларда яхшироқ қилишимиз керак, бир неча марта биз бир-биримизни хафа қилдик. Бугун бу бизга ҳеч қандай қимматга тушмади.
Негаки, кетма-кет икки йил финалга чиқиш катта ютуқ. Мен қилган хатоларимизни кўраман, лекин бунда уят йўқ" - деди Тен Хаг.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йили “Манчестер Юнайтед” қўшниси “Сити”га 1:2 ҳисобида имкониятни бой берганди. Тен Хаг жамоаси бу йил финалда яна бир бор Пеп Гвардиола жамоаси билан учрашади.