"Барселона" президенти Жоан Лапорта, агар ҳакамлар Ямалнинг зарбасидан сўнг каталонияликларнинг голини нотўғри киритгани исботланса, клуб "Реал"га қарши ўйинни такрорлашни талаб қилиши мумкинлигини айтди.
“Биз зудлик билан ҳакамлар техник қўмитаси ва Испания футбол федерацияси билан боғланиб, ўйин давомида олинган барча кадрларни тақдим этамиз. Агар бу қонуний гол эканлиги тасдиқланса, ўйин такрорланишини талаб қилишимизни истисно қилмаймиз. Бу аллақачон Европа чемпионатларидан бирида ВАР хатоси туфайли содир бўлган”, - деди Лапорта.