"Ливерпуль" ўнг қанот ҳимоячиси Трент Александер-Арнольд "Эвертон"га қарши бўлиб ўтадиган Англия Премьер-лигасининг 29-тур учрашуви ҳақида гапирди. Жамоалар 24 апрель, чоршанба куни майдонга тушади.
“Бизни қизиқарли учрашув кутмоқда. Муваффақиятга эришиш истаги биринчи ўринда туради. "Эвертон" бизни чемпионлик учун курашдан чиқариб юбориш, ҳар қандай имкониятдан маҳрум қилиш учун ҳамма нарсани қилади. Биз эса уларни қийин аҳволга солиб қўйишга ҳаракат қиламиз. Улар “Ноттингем Форест” билан ўйинда яхши натижага эришди. Биз ҳам, улар ҳам яхши формадамиз, шунинг учун бизни яхши ўйин кутмоқда", - дея Александр-Арнольднинг сўзларини келтиради "Ливерпуль" расмий сайти.
Англия Премьер-лигасида 33 та ўйиндан сўнг "Арсенал" турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. “Ливерпуль” иккинчи, “Манчестер Сити” эса учинчи ўринда.