"Манчестер Юнайтед" Англия кубоги ярим финалида "Ковентри" устидан ғалаба қозонишга муваффақ бўлди.
"Ковентри" бош мураббийи Марк Робинс ўз ўйинчилари оддий вақтда жуда осон гол ўтказиб юборганидан шикоят қилди: "Биз жуда осон голларни ўтказиб юбордик.
Танаффусда таркибда муҳим ўзгаришларни амалга оширишга муваффақ бўлдик ва анча ўткирлашгандик.
0:3 дан кейин ўйинга қайтиш шунчаки ажойиб эди. Юқори сифатли футболни кўрсатдик. Бироқ жуда хафсаламиз пир бўлди, чунки бизда дарвоза устунига теккан зарба ва бекор қилинган гол ҳам бор эди", - дея Робинснинг сўзларини келтиради BBC Sport.