Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Вадим Абрамов: «Ҳаммаси ўз қўлимизда»

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон кубоги 2-тури доирасида Жиззахда ўтган «Динамо» — «Насаф» (3:3) ўйинидан кейин самарқандликлар бош мураббийи Вадим Абрамов  матбуот анжуманида иштирок этиб, журналистлар саволларига жавоб қайтарди.

— Ҳа, суперўйин мухлисларга ёққан бўлса керак, ҳар ҳолда 6та гол кўришди. Бундан хурсандман. Биринчи бўлимда яхши ўйнай олмадик, бу нима билан боғлиқ бўлди, очиғи тушунмадим. Иккинчи бўлимда эса рақибнинг иккинчи голи офсайд сабабли бекор қилингач, бу жамоамизни ўзгартирди. Шундан кейин йигитлар ҳужумкорликни оширишди, ўзларига ишонч ортди. Бугун ютишимиз ҳам, ютқазишимиз ҳам мумкин эди. Яна бир ўйинни «Навбаҳор»га қарши ўтказамиз. Муҳими – ҳаммаси ўз қўлимизда. Бир ҳафтадан кейинги ўйинга тайёргарлик кўрамиз. Бугунги ажойиб, очиқ ҳужумкор ўйин учун «Насаф»га ҳам миннатдорчилик билдирамиз.

90+10-дақиқадаги Ёрбековнинг зарбаси? Биз кўрган ўртадаги камерадан голдек кўринди, ичкарида кўрганимизда гол эмасдек. Бугун баъзи вазиятларда бизга, баъзида рақибга омад кулиб боқди.

— Демак, жамоангиз 2 очко йўқотди ёки бир очкони қўлга киритдими?
— Билмадим, асосийси кейинги тур олдидан барчаси ўз қўлимизда. Бизда ҳам, «Насаф» ва «Андижон»да ҳам 2-ўрин учун имконият бор. «Навбаҳор» эса 1-ўринни кафолатлади.

— «Насаф» кубокнинг амалдаги соҳиби ва бу жамоага 3та гол уриш яхши натижа. Аммо бугун 3та, Суперлига пешқадами «Андижон»га ҳам 2та гол уриб, сўнгги дақиқаларда ғалаба қўлдан чиқарилганди. Жамоа ҳимояланишда қандай муаммога эга?
— Ҳа, шундай муаммо бор, буни биламан, аммо буни бу ерда муҳокама қилишим тўғри эмас. Буни жамоам билан гаплашиб, хатолар устида ишлаймиз. Ҳа, «Реал» — «Манчестер Сити» ўйинида ҳам Мадрид яхши ҳимояланган бўлса-да, 3:3 бўлганди. Биз ўтган икки ўйинда ҳам етакчиларга қарши ўйнадик, андижонликлар ҳам Суперлига пешқадами. Ҳар ўйинимиз деярли сафарда ўтяпти.

Дарвозабонлар масаласи? Дарвозабонимиз ёш, менгача Суперлигада деярли ўйнамаганди, секин-аста ўзига ишончи ортмоқда. У бугун бир неча қийин вазиятларда жамоани қутқарди, баъзи вазиятларда яхшироқ ўйнаши мумкин эди. Бу футбол.

— Кожонинг захирага олингани нима билан боғлиқ?
— У жароҳат олди ва ўзи захирага олишни сўради. Шу боис уни майдондан олдим.

— Одатда мухлисларни унча эшитмайсиз, бугун эса мухлислар «Ягр, Ягр» дея ҳайқиргач, уни майдонга туширдингиз. Ва у майдонда яхши ўйнади...
— Йўғе, мен Ягрни мухлислар сўрагани учун эмас, ёрдами кераклиги учун туширдим. Ахир, уни мухлислар ҳайқириғи учун олиб келганимиз йўқ. У жароҳатидан тўлиқ тикланмаганди, шу боис сўнгги дақиқаларда тушди. Унинг потенциали яхши. У ҳали жамоамизни янада кучайтиради.

— Сўнгги тур олдидан имкониятлар қандай?
— Имконият бор. «Навбаҳор» вазифасини уддалади, бизга қарши қандай таркибда келишини билмаймиз. Ҳар қандай ҳолатда ҳам биз ғалаба учун тайёргарлик кўрамиз. 2-ўринни олиб, гуруҳдан чиқиш керак.

— Жамоанинг машғулотлар майдони ёмон аҳволда эканини кўрдик...
— Сиз кўрган майдон биз машғулот ўтказган энг ёмони эмас ҳали... Афсуски, Самарқандда машғулотлар учун яхши майдон йўқ. Бу муаммо бор ва умид қиламанки, буни ҳал қилишади. Стадионимизнинг янги майдони деярли тайёр, аммо бу майдонни ҳозирги ҳолатда ушлаб туришнинг ўзи ҳам катта харажатни талаб этади. Бу масалалар тезроқ ҳал бўлишига умид қиламиз, — дейди Вадим Карленович ўйиндан кейин.

«Динамо» матбуот хизмати.

Манба: fcdinamo.uz
Киритилди: 22:50, 22.04.2024.
Ўқилди: 869 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.