"Ньюкасл" ҳужумчиси Александр Исак фаолиятини Испания чемпионатида давом эттириши мумкин.
Sport.es хабарига кўра, швециялик футболчи "Барселона"нинг қизиқиш доирасига тушиб қолган. Қайд этилишича, Каталония жамоаси форвардни қўлга киритиш учун "Ньюкасл"га 100 миллион евро тўлаши керак бўлади.
Исак 2022 йилнинг ёзидан бери "Ньюкасл"да ўйнамоқда, у "Реал Сосьедад"дан 70 миллион евро эвазига сотиб олинган эди.
Англия чемпионатининг жорий мавсумида Исак 24 та ўйин ўтказиб, 17 та гол урди ва битта голли узатмани амалга оширди.