Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона 3-0 Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер 1-1 Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд 0-1 Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли 0-0 Борнмут
14/03 20:15 Атлетико 1-0 Хетафе
14/03 22:00 Наполи 2-1 Лечче
14/03 22:30 Челси 0-1 Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал 2-0 Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо 1-0 Валенсия
15/03 00:45 Удинезе 0-1 Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм 1-1 Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид 4-1 Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта
16/03 00:45 Лацио - Милан
16/03 01:00 Реал Сосьедад - Осасуна

Футзал бўйича Осиё кубоги. Хосе Венансио Лопес Вьетнамга қарши баҳс олдидан матбуот анжуманида иштирок этди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон футзал миллий терма жамоаси бош мураббийи Хосе Венансио Лопес Вьетнамга қарши баҳс олдидан матбуот анжуманида иштирок этди

— Осиё кубоги энг қизғин паллага кириб бормоқда. Ҳозирда Осиё жамоалари жуда кучайган ва тенг даражада, деб ўйлайман. Гуруҳдаги барча учрашувда ғалаба қозонганимизга қарамасдан, қийин ўйинлар ўтказдик, бироқ вазиятлардан чиқиб кета олдик. Вьетнамнинг чорак финалга йўл олганиёқ, уларнинг яхши жамоа эканини кўрсатади. Ғалаба қозонишимизга ишончим комил, лекин бу босқичда оддий ўйинлар бўлмайди.

Вьетнамнинг ўйин услуби ҳақида

— Рақибнинг ўйинларини таҳлил қилиб, шуни айтишим мумкинки, Вьетнам жуда тезкор, уларда рақобатбардош жамоа шаклланган. Чунки жамоа мураббийи Диего кучли мутахассис. У ўз маҳоратини ва нима истаётганини шогирдларига тез ва аниқ тарзда тушунтириб бера олади. Улар турли ҳолатларда қандай ўйнаш кераклигини билишади, шунингдек, вазиятга қараб тактикани ўзгартира олишади. Бунинг учун жамоа мураббийига раҳмат айтмоқчиман. Ярим финалга чиқишимиз учун, учрашувни тўлиқ назорат қилишимиз талаб этилади.

Жароҳатлар ҳақида

— Баъзи футзалчиларимиз турнирдан аввал жароҳат олишди. Бироқ бу баҳона бўла олмайди. Биз барча ўйинчиларимиз хизматидан фойдаланамиз. Энг муҳими жароҳатлар ва ҳар қандай муаммоларга қарамасдан, ғалаба қозониб, кейинги босқичга чиқиш.

Жамоамга тўлиқ ишонаман. Биз учрашувга жуда яхши тайёргарлик кўрдик, ўйинга руҳан ва жисмонан тайёрмиз.

Манба: Telegram.me/FAUzbekistan
Киритилди: 12:21, 23.04.2024.
Ўқилди: 4472 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.